Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинг юритилади
2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб – 25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб – 50 фоизи “яшил компонентлар” бўлиши лозим.
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Белгиланишича, 2025 йилда экологик барқарорликни таъминловчи ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни таъминлаш борасида:
- 2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб – 25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб – 50 фоизи “яшил компонентлар” бўлиши лозим;
- давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган углерод нейтраллигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, атроф-муҳитни асраш, яшиллик даражасини ошириш ва “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишга қаратилган “яшиллик дастурлари” Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
- ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва “яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинги юритиб борилади.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025