Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААда бўлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январ кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Давлат раҳбари Амирликлар пойтахтида президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама музокаралар ўтказади, мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашади, шунингдек, "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.
Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф кун тартибидан Ўзбекистон-БАА дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, инвестициялар, "яшил" энергетика, инфратузилма, рақамлаштириш, сунъий интеллект, инновацион ривожланиш, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025