Жамият | 16:08 / 14.01.2025
2014
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ва Тошкент шаҳрида фуқароларни Америкага юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. 

Фото: Sputnik / Евгений Биятов

Ургут туманида яшовчи С.А. ўзининг ўғли С.М. билан тил бириктириб, 2 нафар маҳаллий фуқаронинг ишончига киради ва танишлари орқали уларни АҚШга ишга юборишини айтади.

Бунинг эвазига С.А. уларнинг ҳар биридан 11 минг доллардан, жами 22 минг доллар сўраб, ушбу пулнинг 70 фоизини олдиндан, қолган 30 фоизини эса виза ҳужжатлари тайёр бўлганидан кейин беришлари кераклигини талаб қилади.

Ўтказилган тезкор  тадбирда у 15,4 минг доллар олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи, 1999 йилда Самарқанд вилоятида туғилган А.Н. ўзининг танишлари ёрдамида фуқарони АҚШга ишга юбориш эвазига 21 минг доллар талаб қилиб, 9 минг долларни олдиндан олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид