Эстонияда фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини бутунлай тугатиш таклиф қилинди
Эстонияда 2024 йилда 60 мингга яқин фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилган. 10-15 йилдан кейин уларнинг сонини нолга тушириш режалаштирилмоқда.

Фото: AP
Эстонияда яқин 10-15 йил ичида фуқаролиги бўлмаган шахслар қолмаслиги керак. Бу ҳақда таълим вазири ва Eesti 200 партияси етакчиси Кристина Каллас маълум қилди, деб хабар беради ERR.
«Эстонияда туғилган ва бошқа давлат фуқаролиги бўлмаган ҳар бир болага эстон паспортини бериш керак. Катталарга келадиган бўлсак, энг оғир масала 60 ёшдан катталарга тааллуқли эканини тушунаман. Улар билан алоҳида ишлаш лозим, қандайдир ечим бўлиши керак. Аммо бугун 30-40 ёш атрофида бўлган ёшларни барибир эстон паспортини олишга чақираман», — дейди вазир.
Калласнинг таъкидлашича, бу Эстония интилиши керак бўлган муҳим ташаббус ҳисобланади.
ERR’нинг қайд этишича, 2024 йилда республикада 60 мингга яқин фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилган. Калласнинг сўзларига кўра, аҳолининг ушбу тоифаси Эстония СССР таркибидан чиққанидан кейин пайдо бўлган, аммо шундан бери ҳукумат «фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини қисқартириш учун кераклича чораларни кўрмаган».
Эстония ички ишлар вазири Лаури Ляэнеметс мазкур ташаббус қабул қилинса, депортациялар бўлмаслигини айтиб, фуқароликни олиш шартларини соддалаштириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. У, шунингдек, одамларни эстон паспортини олишга мажбурлаш улар бошқа давлат фуқаролигини танлашига олиб келиши мумкинлигидан хавотирини билдирди.
Эстония бош вазири Кристен Михалнинг ҳисоблашича, республика аҳолисининг ўзи эстон паспортини олишга ҳаракат қилиши керак.
Мавзуга оид

19:49 / 26.02.2025
Науру ҳукумати бюджетга маблағ тўплаш мақсадида «олтин паспортлар» дастурини ишга туширади

11:35 / 07.02.2025
Прагада россияликларга Чехия фуқаролигини бериш вақтинча тақиқланди

10:11 / 24.01.2025
Трампнинг ташаббуси қаршиликка учради. Суд туғилганлик асосида АҚШ фуқаролигини беришни тўхтатиш ҳақидаги фармонни блоклади

20:50 / 21.01.2025