Ўзбекистон Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компанияси билан ҳамкорлик ўрнатмоқда
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг йирик заргарлик корхоналаридан бири ҳисобланадиган Gold Star Jewellery Pvt. Ltd. компанияси бошқарувчи директори Ашиш Шоҳ билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
Тадбир чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган янгиланиш жараёни, мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқлари, жумладан, заргарлик саноатини ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш бўйича кўрилаётган изчил саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Ашиш Шоҳ Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва уларнинг натижаларидан яхши хабардор эканини изҳор қилди. Мамлакат заргарлик соҳасининг салмоқли салоҳияти ва юқори малакали мутахассислар халқаро ҳамкорлик учун кенг истиқболлар очаётганини таъкидлади.
Томонлар Ўзбекистон ва Gold Star Jewellery Pvt. Ltd. компанияси ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар амалга ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025