Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин захирадаги фуқароларни йиғинларга чақиришга оид фармонни имзолади
Захирадаги Россия фуқаролари Қуролли кучлар таркибида ҳарбий йиғинларда қатнашади. Ҳукумат ва минтақавий ижроия органлари тадбирлар ўтказилишини таъминлайди.
Россия президенти Владимир Путин захирадагиларни ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ, ҳарбий йиғинларга захирадаги фуқаролар жалб этилади. Йиғинлар РФ Қуролли кучлари, Миллий гвардия ва ФВВнинг қутқарув бўлинмалари таркибида ўтказилади.
Ҳужжатда айтилишича, Россия ҳукумати ва минтақавий ижроия органлари тадбирлар ўтказилишини таъминлаши шарт. Фармон эълон қилинган кундан – 16 январдан кучга киради.
Қайд этилишича, Россия президенти бу каби фармонни ҳар йили имзолайди. Ўтган йилда Путин бундай ҳужжатга март ойида, 2023 йилда эса майда имзо чеккан.
Президент фармони асосида Мудофаа вазирлиги сафарбарлик бошқармаси тегишли директивани тайёрлайди, у эса областлардаги «военкомат»ларга юборилади ва шундан кейин захирадаги россияликларга чақирув қоғозлари жўнатилади.
Россияда армияга кузги чақирув 28 декабрда якунланган. Қуролли кучлар таркибига 133 минг киши жалб этилган. Чақирув комиссиялари 1 октябрдан иш бошлаб, чақирилувчиларни 15 октябрдан қўшинларга юборишга киришган эди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025