Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда осма дор йўли узилиб кетди. Жабрланганлар бор
Астун тоғ-чанғи курортидаги осма дор йўли узилиб кетиши оқибатида кабиналар қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 30 киши жароҳат олди.
Испания шимолидаги Астун тоғ-чанғи курортидаги осма дор йўлида (канат) юз берган авария оқибатида камида 30 киши жароҳат олди.
Арагон автоном ҳудудида ҳукуматнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бош директори Мигел Анхел Клаверонинг маълум қилишича, дор йўлидаги трослардан бири узилиб кетган ва бир нечта кабина ерга қулаган.
Ҳукумат маълумотларига кўра, авария оқибатида камида 30 киши жароҳат олган, уларнинг тўққиз нафари оғир аҳволда.
Таъкидланишича, Астун станцияси вақтинча ёпилган. Испания бош вазири Педро Санчес ўзининг Х ижтимоий тармоғи орқали жабрланганларга ҳамдардлик билдирди. «Астун станциясидаги авария хабари барчамизни ларзага солди. Арагон ҳукумати раиси Хорхе Азкон билан гаплашиб, ҳукуматимиз номидан жабрланганларга барча зарур ёрдамни юбордим», — деб ёзади у.
Хорхе Азконнинг сўзларига кўра, тоғ-чанғи курортидаги осма дор йўли Арагон ҳукумати томонидан маъмурий текширувдан ўтган, бироқ энди техник мутахассисларнинг авария ҳақидаги ҳисоботини кутиш керак бўлади.
Версиялардан бирида айтилишича, дор йўли қайтарма ғилдиракнинг синиб кетиши натижасида юзага келган — тортувчи трос узилиб кетган, бир нечта кабина қулаган, қолганлари эса осилиб қолган.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
18:21 / 18.05.2025