Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биринчи ўзбек-француз тиббиёт форуми ташкил этилади
Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Париж шаҳрининг Миллий тиббиёт академияси президенти Жан-Ноэл Фиссингер билан учрашди.
Мулоқот давомида суҳбатдошларга давлат раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва халқаро тажриба асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Хусусан, сўнгги йилларда Франция билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик анча фаоллашгани ва ушбу йўналишда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Париж Миллий тиббиёт академияси президенти Ўзбекистон билан педиатрия, гинекология, гематология, онкология, кардиология, эндокринология, офталмология ва бошқа соҳаларни такомиллаштириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.
Франция томони Академия кўплаб мамлакатлар билан француз профессорлари, докторлари ва олимлари иштирокида вебинарларни фаол равишда ташкил этаётганини маълум қилди ҳамда ушбу масала юзасидан Ўзбекистоннинг тиббиёт муассасалари, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат якунида, Жан-Ноэл Фиссингер 2025 йилнинг апрел-май ойларида Ўзбекистонда биринчи ўзбек-француз тиббиёт форумини ташкил этиш бўйича амалий кўмак бериши ва унда фаол иштирок этишини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025