Ўзбекистон | 19:37 / 22.01.2025
1758
2 дақиқада ўқилади

Криминология тадқиқот институти томонидан пулли хизматлар кўрсатилади

Институтга мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачи ва институт ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.

Фото: Getty images

“Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

Институт қуйидаги фаолият турлари бўйича пулли хизмат кўрсатади:

  • экспертлик фаолияти;
  • илмий-тадқиқот фаолияти;
  • ноширлик фаолияти;
  • матбаа фаолияти.

Буюртмачи хизмат кўрсатишни сўраб институтга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Институтга мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачи ва институт ўртасида икки нусхада хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.

Хизматлар прейскуранти (нархлари) институт томонидан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январда президент фармони билан Криминология тадқиқот институти ташкил этилганди. Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид