Россия дронлари Миколайив ва Сумига ҳужум қилди
Ҳужумлар натижасида кўп қаватли уйлар ва хусусий уйлар зарар кўрган, ёнғинлар бошланган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Фото: Telegram / senkevichonline
21 январ, сешанба куни кечқурун Россия армияси Миколайив шаҳрига еттита Shahed типидаги дрон билан ҳужум қилди, деди Миколайив области давлат маъмурияти раҳбари Виталий Ким. Ҳужум натижасида турар жой бинолари шикастланган ва ёнғин келиб чиққан. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Миколайив мэри Александр Сенкевич ўзининг Telegram-каналида хусусий сектордаги вайронагарчиликлар ҳақида ёзди. «Вайроналар остидан бир аёл чиқариб олинди. Ёнғин бор. Инфратузилма объектида вайронагарчилик ва ёнғин. Қутқарувчилар ҳам ишламоқда», — деди у.
Шу куни кечқурун рус армияси Суми шаҳридаги хусусий секторга Shahed дронлари билан ҳужум қилиб, бир нечта уйларга зарар етказди.
Мавзуга оид

14:51 / 07.05.2025
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

08:51 / 06.05.2025
Собянин: Москва осмонида 19 та дрон уриб туширилди

11:07 / 03.05.2025
Расмийлар: Украина дронлари Россиянинг Краснодар ўлкасига ҳужум қилди

10:10 / 03.05.2025