Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихдаги энг тезкор Cadillac тақдим этилди
Cadillac Lyriq-V электромобили атиги 3,3 сонияда нолдан 100 км/соатгача тезлаша олади.
Cadillac компанияси Lyriq электр кроссоверининг юқори унумдор версиясини тақдим этди. Унинг номига V ҳарфи қўшилди. Бу бренд тарихидаги энг тез ҳаракатланувчи автомобилдир.
Cadillac Lyriq-V электромобили 102 кВт/соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, икки двигателли тўлиқ узатмали бошқарув тизимини қувватлантиради ва 624 от кучига эга. Оғирлиги 2713 кг бўлган автомобил Velocity Max режимида ишлаган тақдирда 3,3 сонияда нолдан 100 км/соатгача тезлаша олади.
Cadillac Lyriq-V тўлиқ зарядланган ҳолатда EPA цикли бўйича 459 км йўл босади, бу тўлиқ узатмали Lyriq автомобилидан 50 км камроқ.

Автомобил Launch Control ва манёврни яхшилаш учун мўлжалланган янги қувват узатиш созламалари, шунингдек кучли Brembo тормозлари (стандарт моделдан деярли икки баравар катта) ва махсус 22 дюймли ғилдиракларга эга бўлди. Компаниянинг таъкидлашича, Lyriq-V бренднинг махсус тўлдирилган реаллик проекцияси дисплейи билан жиҳозланган биринчи моделидир.
Cadillac Lyriq-V 2025 йилнинг биринчи чорагида АҚШ Теннесси штатида ишлаб чиқарилади. Электромобилнинг нархи 80 минг доллардан бошланади, бу оддий тўлиқ узатмали Lyriq автомобилидан тахминан 16 минг доллар қимматроқ.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025