Ўзбекистон | 16:36 / 24.01.2025
7060
1 дақиқада ўқилади

Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

Уларни тамомлаган талабаларнинг дипломи Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида юқори мингталикка кирган олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлади.

Рўйхатга 3 мингдан ортиқ олийгоҳ киритилган бўлиб, уларни тамомлаган талабаларнинг дипломи Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).

Рўйхат ҳар йили янгиланиб туради. 2024 йилда унга 1002 та олийгоҳ киритилганди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид