Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро давлат техника университети ташкил этилади
“Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.
Муҳандислик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат технологияси, енгил саноат, нефт ва газ, яшил энергетика, архитектура ва қурилиш, транспорт ва логистика, агротехнология, ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Университетда нефть ва газ муҳандислиги соҳасида Илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилади.
2025-2026 ўқув йилидан:
- Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;
- Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборилади;
- йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.
2026 йил 1 январдан Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025