Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID Украинадаги лойиҳаларни тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатма олди
АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича агентлигига Украинадаги барча лойиҳалар ва улар бўйича харажатларни тўхтатиш тўғрисида буйруқ олди, деб ёзади "Суспільне".
АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича агентлигига (USAID) Украинада давлат котиби Марко Рубионинг аксарият хорижий ёрдам дастурларини 90 кунга музлатиш ва янги грантларни тўхтатиш ҳақидаги буйруғига биноан барча лойиҳалар ва уларга сарфланадиган маблағларни тўхтатиб туриш буюрилди. Бу ҳақда 26 январ, якшанба куни USAID'нинг Киевдаги ваколатхонаси ходимига таяниб, «Суспільне» нашри хабар берди.
Офис АҚШ Давлат департаментига таяниб, директивани қандай амалга оширишни режалаштираётгани, истиснолар мавжуд ёки йўқлигини аниқлаштирмади.
USAID Украинада мактабларни тиклаш, соғлиқни сақлаш ва муҳим энергия инфратузилмасини таъмирлашни қўллаб-қувватлайди.
Veteran Hub асосчиси Ивона Костина 26 январ куни Facebookʼда маълум қилишича, ташкилот АҚШнинг янги маъмурияти қарорлари туфайли Винницадаги фахрийларни қўллаб-қувватлаш линияси ва марказини ёпишга мажбур бўлган. Шу муносабат билан Костина тадбиркорлардан ёрдам сўради.
Зеленский: Рубионинг кўрсатмаси Украинага ҳарбий ёрдам беришга тааллуқли эмас
Украина президенти Володимир Зеленский 25 январ куни Рубионинг кўрсатмаси Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга тааллуқли эмаслигини таъкидлади.
Айни пайтда Financial Times газетасининг ёзишича, АҚШ Давлат департаментининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича бюроси дипломатлари давлат котибидан Украинани 25 январдаги директивадан бутунлай чиқариб ташлашни сўраган.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп маблағларни тақсимлаш унинг ташқи сиёсатига мос келишини текшириш учун тўловларни тўхтатиб туришни буюрган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025