Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google ўз хариталарида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиради
Корпорация буни АҚШдаги фойдаланувчилар учун амалга оширади. Google жой номларини ўзгартиришда расмий ҳукумат манбаларига таянишини маълум қилди.
Google корпорацияси АҚШдаги фойдаланувчилари учун Google Maps сервисида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартириб қўяди. Бу ҳақда компания баёнотига таяниб CNN хабар берди.
Мазкур ўзгартириш АҚШ ҳудудида жойлашган объектларнинг маълумотлар базаси — Географик номлар ахборот тизими (GNIS) янгилангандан сўнг пайдо бўлади.
Google расмий ҳукумат манбаларида янгиланишлар амалга оширилса, ўзининг жой номларини ўзгартириш амалиётига риоя қилишини билдирди.
25 январ куни АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика кўрфазини Америкага, Аляскадаги Денали чўққисини эса Мак-Кинлига ўзгартиришни буюрганди. Бу Шимолий Америкадаги энг баланд нуқта бўлиб, аввалига 1901 йилда ўлдирилган президент Уилям Мак-Кинли шарафига номланган. Аммо 2015 йилда Барак Обама Мак-Кинлини маҳаллий америкаликлар фойдаланадиган Денали номига ўзгартирган эди. Бу Аляскада яшовчи аҳолининг талаби ва икки асосий партия вакиллари қўллови билан рўй берганди.
Google, шунингдек, ўз хариталарида Аляскадаги Денали чўққиси номини ҳам ўзгартиради.
Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, «расмий номлар турли мамлакатларда бир-биридан фарқ қилади, Google Maps фойдаланувчилари эса расмий маҳаллий номларни кўради». «Дунёдаги бошқа фойдаланувчилар иккала номни ҳам кўради. Бундай тартиб шу ерда ҳам амал қилади», — дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025