Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус давлат техника университети ташкил этилади
“Нукус давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университети ташкил этилади.
Саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.
2025-2026 ўқув йилигача университетда тажриба-ишлаб чиқариш (“спин-офф”) корхонаси ташкил этилади.
2025-2026 ўқув йилидан:
▪️Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади.
▪️ Амударё муҳандислик-технологиялар техникумида муҳандислик соҳаларидаги касблар бўйича касбий таълим дастурларида тўлиқ давлат гранти асосида ўрта бўғин кадрлари тайёрлаш йўлга қўйилади.
Ҳозирда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини университетда давом эттиради ва битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда университет дипломи берилади.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда
15:26 / 29.04.2025