Яккасаройда Epica ёниб кетди
Яккасарой тумани Афросиёб кўчасида Epica русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Яккасарой туманида ёниб кетган транспорт воситаси тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 28 январ куни соат 19:00 ларда Яккасарой тумани Афросиёб кўчасида Epica русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Бундан олдин Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Cobalt, Янгиҳаёт туманида Captiva ва Nexia, Тошкент вилоятида эса Mazda машиналари ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

12:18
Etihad Airways Абу-Даби-Тошкент йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин

09:50 / 09.05.2025
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

14:56 / 06.05.2025