Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания футбол федерациясининг собиқ президенти судга тортилади
Испания Қироллик футбол федерациясининг собиқ раҳбари Луис Рубиалес 3 феврал куни Мадридда футболчи қиз Женнифер Эрмосо иши бўйича судга келади.
Испания Қироллик футбол федерациясининг (RFEF) собиқ раҳбари, 47 ёшли Луис Рубиалес 2020-21 йилги Чемпионлар лигаси ва 2023 йилги Аёллар жаҳон чемпионати ғолиби Женнифер Эрмосога ножўя хатти-ҳаракати иши бўйича 3 феврал куни Мадриддаги судга келади. Бу ҳақда 31 январ, жума куни Reuters агентлиги хабар берди.
Ножўя хатти-ҳаракат спортдаги мачизм бўйича айбловларга олиб келди. Рубиалес жинсий зўравонликда ва Эрмосони мажбурлашга уринишда айбланмоқда. Собиқ футбол амалдорининг ўзи бу айбловларни рад этади.
Бу ишда Рубиалесдан ташқари аёллар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Вилда, Испания Қироллик футбол федерациясининг собиқ спорт директори Алберт Луке ва унинг маркетинг бўлими собиқ раҳбари Рубен Ривера ҳам иштирок этмоқда, улар Эрмосога босим ўтказганликда гумон қилинмоқда.
Айблов Рубиалес учун 2-1,5 йиллик қамоқ жазосини сўрамоқда
Айблов томони Рубиалес учун 2-1,5 йил қамоқ жазосини сўрамоқда. Одатда Испанияда икки йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар, агар илгари судланмаган бўлса, зарарни тўлаш орқали қамоқ жазосидан қутулиб қолиши мумкин.
2023 йил октябр ойида Рубиалес уч йилга миллий ва халқаро миқёсдаги футбол билан боғлиқ барча фаолиятлардан четлаштирилди. Бу ҳақдаги қарор Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Тартиб-интизом қўмитаси томонидан қабул қилинган.
Тартиб-интизом қўмитаси Рубиалес ФИФА Тартиб-интизом кодексининг 13-моддасини бузган деб топди. «Бу иш 2023 йил 20 август куни бўлиб ўтган ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида содир бўлган воқеалар билан боғлиқ бўлиб, Рубиалес дастлаб 90 кунга дисквалификация қилинган эди», — дейилади хабарда.
ФИФА Тартиб-интизом кодексининг 13-моддасини бузиш футболчилар ва мансабдор шахслар томонидан «тажовузкор хатти-ҳаракатлар», хусусан «одобли хулқ-атворнинг асосий қоидаларини бузиш» ва «спорт обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар»ни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
18:21 / 18.05.2025