Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга АҚШ Савдо палатаси делегацияси ташриф буюради
Мамлакат элчихонаси томонидан АҚШ Савдо палатаси (US Chamber of Commerce) билан биргаликда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Marriott International, Inc., Citi, Global Data Risk, British Petroleum, Sierra Nevada Corporation, RTX, International Investment Center ва бошқа етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. АҚШ Савдо-саноат палатаси делегациясининг Ўзбекистондаги бизнес-миссиясини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
АҚШ Савдо палатасининг Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Туркия бўйича катта вице-президенти Хуш Чокси яқин келажакда Американинг 20 га яқин компаниялари раҳбарларидан иборат делегациянинг қўшма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга сафари режалаштирилганини маълум қилди.
Америка томони, шунингдек, ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва АҚШ инвестициясини мамлакатга фаол жалб этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласи бўйича АҚШ билан икки томонлама музокаралар муваффақиятли якунланганига алоҳида эътибор қаратилди. "Ушбу муҳим воқеа Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий алоқаларини сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва хорижий инвесторлар учун янги уфқларни очади. Шунингдек, бизнес шериклик алоқаларини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади", деди Хуш Чокси.
Анжуман давомида тоғ-кон саноати, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва инфратузилма лойиҳалари, шунингдек, машинасозлик каби асосий йўналишлар кўриб чиқилди. Иштирокчилар Ўзбекистонда хорижлик сармоядорларга берилаётган кенг бизнес имкониятларига катта қизиқиш билдирди ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Тадбир доирасида В2В шаклидаги музокаралар уюштирилди. Унда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида 2025 йилнинг биринчи ярмида АҚШ Савдо палатаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025