Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди
Вилла 25 миллион еврога баҳоланган, у ҳозир Германиядаги энг қиммат мулк деб таъкидланмоқда.
Германиянинг Merkur нашри Бавариянинг Роттах-Эгерн туманидаги Тегернзее кўли бўйида жойлашган ва россиялик бизнесмен Алишер Усмоновга тегишли вилла сотилиши ҳақидаги эълонга эътибор қаратди.
Қайд қилинишича, вилла 25 миллион еврога баҳоланган. Immowelt кўчмас мулк порталига кўра, у ҳозир Германиядаги энг қиммат мулк ҳисобланади. Вилла аввалги рейтинг етакчиси, Кампен шаҳридаги уйдан деярли 10 миллионга қиммат туради.
Бизнесмен Алишер Усмонов бу вилладан 2011 йилдан 2022 йил 28 февралгача, Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлгунча ёзги қароргоҳ сифатида фойдаланган.
Таъкидланишича, Мюнхен прокуратураси Усмоновни солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбламоқда. Суд банкротлик бўйича ишончли вакили Улрих Крамерга 2011 йилда Усмоновнинг вилласини 7,8 миллион еврога сотиб олган Мэн оролидаги Tegernsee Ltd офшор компанияси қарзларини тўлашни буюрган. Усмоновнинг ўзи виллани ҳафтасига 77 минг еврога ижарага олганини таъкидлаган эди.
Усмоновнинг Германиядаги мулкларида 2022 ва 2023 йилларда тинтувлар ўтказилди. 2022 йилда терговчилар умумий қиймати 5 миллион еврога тенг ҳужжатлар ва 30 та суратни мусодара қилди. Кейинчалик Германия суди тинтувларни ноқонуний деб топди. 2023 йил ноябр ойида Франкфурт-Майн суди тинтувлар давомида олиб қўйилган мол-мулкни қайтаришни буюрди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
10:23 / 28.05.2025