iPhone смартфонларида биринчи марта троян-вирус аниқланди
SparkCat вируси сохта иловалар орқали смартфонга киради ва фотосуратлардаги пароллар, ҳужжатлар, криптоҳамёнларни тиклаш учун калит сўзлар ва бошқалар тасвирланган скриншотларни ўғирлайди.

Фото: Ведомости
Россиянинг «Лаборатория Касперского» компанияси смартфонлардаги суратлардан маълумотларни ўғирлайдиган аввал номаълум бўлган троян-вирусни аниқлади. Бу ҳақда «Ведомости» ёзди.
Қайд қилинишича, вирус App Store ва Goggle Play орқали юклаб олинган 20 та сохта мессенжер иловаси, сунъий интеллект ёрдамчилари, озиқ-овқат етказиб бериш иловалари ва криптовалюта иловаларида топилган.
Компания маълумотларига кўра, троян-вируслар Google Play орқали 242 минг мартадан кўпроқ юклаб олинган.
«Лаборатория Касперского» мутахассислари троянга SparkCat номини берди. Смартфонга юклаб олинган ва ишга туширилгандан сўнг, сохта илова фотосуратларни кўриш учун рухсат сўрайди ва галереядаги тасвирлардаги матнни таҳлил қилиш учун белгиларни оптик аниқлаш (OCR) дастуридан фойдаланади.
Вирус калит сўзларни топиб, уларни фирибгарларга узатади. Вирус ҳар қандай нозик маълумотларга қизиқади - иловалар учун пароллар, ҳужжатлар, криптоҳамёнларни тиклаш учун калит сўзлар ва бошқалар тасвирланган скриншотлар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу iPhone смартфонларида бундай троянларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ биринчи ҳолат.
Мавзуга оид

17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи

19:09 / 10.03.2025
Apple энг кутилган янги маҳсулотини чиқаришни кечиктирди

20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди

20:49 / 05.03.2025