Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Полша ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтади
Ўзбекистон ва Полша иқтисодий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ҳамда Полша Инвестициялар ва савдо агентлиги мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Полша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган ҳужжатларнинг мустаҳкам тўплама, жумладан аниқ инвестиция келишувлари ва экспорт шартномаларини имзоланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025