Эрон биринчи дронташувчи кемани тақдим этди
Кема очиқ океанда 9 балли довул шароитида ва 22 минг денгиз мил масофага сузиш қувватига эга.

Фото: Tasnim News Agenc
Эрон ўз ҳарбий-денгиз кучлари сафига дронларни ташиш имкониятига эга «Martyr Bagheri» кемасини қабул қилди, деб хабар берди Tasnim.
Кема бир нечта дрон эскадрилясини жойлаштириш, жанговар дронларни учириш ва бошқа шунга ўхшаш аппаратларни бошқаришга қодир.
Бундан ташқари, «Martyr Bagheri» енгил ва тезкор жанговар кемаларни сувга тушириши, ҳарбий ва ёрдамчи вертолётларни ташиши мумкин. У вертолётларни учириш учун мобил платформа билан жиҳозланган ва юқори тезликдаги зарба бериш тизимларини қўллаб-қувватлайди. Кема очиқ океанда 9 балли довул шароитида ва 22 минг денгиз мил масофага сузиш қувватига эга. Бу эса унга ёқилғи қуйишсиз бир йилгача давом этадиган миссияларни бажариш имконини беради.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони, адмирал Алиризо Тангсирий сўзларига кўра, кема икки йил ичида тижорат кемасини қайта жиҳозлаш орқали қурилган.
Мавзуга оид

00:11
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади

09:49 / 10.04.2025
Трамп: Исроил Эронга қўшма зарба беришда етакчи бўлади

08:15 / 09.04.2025
Эрон ва АҚШ ядровий дастур бўйича музокаралар бошлашга келишиб олди

17:55 / 08.04.2025