Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Исроил Ғазони АҚШ маъмуриятига топширади
АҚШ президенти режасига кўра, Фаластин аҳолиси минтақадаги «хавфсизроқ ва гўзалроқ ҳудудларга» кўчирилади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида Исроил жорий ҳарбий можаро якунланганидан сўнг Ғазо секторини АҚШ назоратига топширишини айтди.
Трамп режасига кўра, Фаластин аҳолиси минтақадаги «хавфсизроқ ва гўзалроқ ҳудудларга» кўчирилади ва у ерда улар янги, замонавий уй-жойлар билан таъминланади. «Улар ҳақиқатда хавфсиз, бахтли ва эркин бўлиш имкониятини олади», деди Трамп.
Президентнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар «дунёнинг энг яхши қурилиш гуруҳлари» билан ҳамкорлик қилиб, ҳудудни босқичма-босқич «ер юзидаги энг катта ва таъсирчан ривожланиш лойиҳаларидан бирига» айлантиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Трамп ушбу режани амалга ошириш учун Америка қўшинларининг ҳудудга киришини талаб қилмаслигини алоҳида таъкидлади.
Аввалроқ у АҚШ Ғазо секторини назорат остига олиши ва у ердан барча фаластинликларни бутунлай чиқариб юбориши кераклигини айтган эди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Трампни олқишлади. «Мана шундай фикрлаш Яқин Шарқни ўзгартириб, тинчликни тақдим қилади», деди у.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025