Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ўзининг ядровий қуроли «савдо воситаси» эмаслигини маълум қилди
Шимолий Корея НАТО ва ЕИни танқид қилиб, ўзининг ядровий кучи доимий равишда жанговар мақсадларда қўллаш учун мўлжалланганини билдирди.
Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги НАТО ва Европа Иттифоқи танқид қилинган баёнотни эълон қилди. Унда айтилишича, КХДР ядровий қуроли ҳеч қачон «савдо воситаси» бўлмайди ва у жанговар қўллаш учун мўлжалланган.
«Бизнинг ядровий қуролимиз бу — кимдир тан олишига эришиш учун мўлжалланган «реклама» ва бир неча чақага алмаштириш мумкин бўлган «савдо воситаси» эмас. Мамлакатимизнинг ядровий кучи доимий жанговар қўллаш учун мўлжалланган», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, баёнотда Корея яриморолида АҚШ иштирокида ўтказилган ҳарбий ўқувлар ҳам ёдга олинган. Бундан ташқари, Шимолий Корея Ғарб давлатларини Яқин Шарқ ва Украинадаги можароларда айблаган. «Барча фактлар ўзларини «тинчлик ҳаворийлари» деб атайдиган НАТО ва ЕИ сафсата сотиши ва дунёдаги «хавфсизликка» ҳеч қандай алоқаси йўқлигини кўрсатмоқда», — дея таъкидланади унда.
Эслатиб ўтамиз, январ охирларида Ким Чен Ин КХДР ядровий қалқонини мустаҳкамлашни буюрганди. Унинг айтишича, ядровий материаллар ишлаб чиқариш режасини янада ошириш ва «мамлакатнинг ядровий қалқонини мустаҳкамлашда новаторлик натижаларига эришиш» керак.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025