Самарқандда ЙТҲ оқибатида икки киши жароҳатланди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ
Самарқанд шаҳарнинг Шоҳи Зинда кўчасида 13 феврал куни соат 14:05 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Kia Bongo машинаси Shineray Т30 русумли кичик юк машинасини орқа қисмидан уриб юборган. Оқибатда Shineray Т30 йўлнинг ўнг тарафидаги пастки каналга тушиб кетган.
Иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:10 / 13.05.2025
Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

10:06 / 13.05.2025
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди

22:20 / 10.05.2025