Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Кувайт ҳамкорлиги бўйича 9 та ҳужжат имзоланди
Жумладан, Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи чоғида икки мамлакат етакчилари қўшма баёнот қабул қилди.
Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал Ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- «Ақлли» шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
- Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025