Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги заправкада автомобил газ баллони портлаб кетди
Ҳодиса оқибатида заправка ҳудудида бўлган икки фуқаро тан жароҳати олган.
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шаҳрихон туманидаги газ заправкада содир бўлган портлаш юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 20 феврал куни соат 18:02 да Шаҳрихон тумани «Янги Найнаво» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 18:13 да воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.
Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котибининг Kun.uz’га маълум қилишича, чақнаш Labo русумли транспорт воситасида юз берган.
Олинган бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида заправка ҳудудида бўлган икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
13:33 / 24.05.2025