АҚШ вице-президенти: Янги қурол етказиб бериш Украинага ёрдам бермайди
Россия Украинадан сон жиҳатдан устунликка эга, у Ғарб ёрдамидан қатъи назар сақланиб қолади, дейди Жей Ди Вэнс.

Фото: REUTERS
20 феврал, пайшанба куни АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Украина Россияни мағлуб эта олмаслиги, чунки у катта сонли устунликка эга экани ва Европанинг қурол-яроғ захиралари қачондир барибир тугаши ҳақида маълум қилди. У X ижтимоий тармоғида уч йил давомида президент Доналд Трамп билан Украинадаги уруш бўйича «иккита оддий далил» келтиришганини ёзди.
«Биринчидан, агар президент Трамп лавозимида бўлганида уруш бошланмасди; иккинчидан, на Европа, на Байден маъмурияти, на украиналикларнинг ғалаба сари йўли йўқ эди. Бу уч йил олдин ҳам, икки йил олдин ҳам, ўтган йили ҳам, бугун ҳам шундай», — дейди Вэнс.
Трамп «ҳақиқат ва фактлар билан ишлаяпти»
Унинг сўзларига кўра, Украинага нисбатан Трамп «ҳақиқат билан, яъни фактлар билан ишлаяпти». Улар орасида АҚШ вице-президенти АҚШнинг Ғарбий Европадаги иттифоқчиларининг миграция ва цензура соҳасидаги «кўпчилик америкаликларнинг ҳис-туйғуларини камситувчи» ички сиёсати ва «ҳаддан ташқари қарамликни давом эттириш имконини берувчи» мудофаа сиёсатини келтирди.
«Иккинчидан, россияликлар Украинада куч ва қурол-яроғ бўйича катта сон устунликка эга ва бу устунлик Ғарбнинг кейинги ёрдам пакетларидан қатъи назар сақланиб қолади. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда ёрдам ҳали бериб келинмоқда», — деди вице-президент.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди

20:17 / 27.05.2025