Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кейинги ҳафтада ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда
24–27 феврал кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари –9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди.
Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.
24–27 феврал кунлари республика ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади.
Ёмғир ёғиб, 25–27 феврал кунларида қорга айланади. Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача, баъзида 23–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.
26–27 феврал кунларига бориб ҳаво ҳарорати кечалари 0…–5 даражагача, шимолда –6…–9 даражагача, кундуз кунлари 0…+5 даражагача пасаяди.
Бундан олдинроқ дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туриши, шанба ва якшанба кунлари аксарият ҳудудларда ҳарорат кечалари +3…+8 даража, кундуз кунлари +15…+20 даража, баъзи жойларда +22 даражагача бўлиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025