Сурхондарёда Captiva пиёдалар йўлакчасида уриб юборган фуқаро ҳалок бўлди
ИИБ мутасаддилари иштирокида ЙТҲ содир бўлган маҳаллада муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2025 йил 12 феврал куни соат 23:20 ларда М-39 Тошкент–Термиз автомобил йўлининг Термиз тумани Халқобод маҳалласидан ўтган қисмида содир бўлган.
44 ёшли ҳайдовчи Captiva машинасини бошқариб келиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 36 ёшли фуқарони уриб юборган.
Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ИИБ мутасаддилари иштирокида ЙТҲ содир бўлган Халқобод маҳалласида муҳокама йиғилиши ўтказилган. Унда ҳайдовчилар ва бошқаларга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш уқтирилган.
Мавзуга оид

13:41 / 06.05.2025
Фарғонада Nexia-3 уриб юборган Tico ҳайдовчиси вафот этди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди

16:46 / 05.05.2025