Айрим нотариал хизматлар нархи оширилди
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш нархлари ўзгарди.

Фото: Yandex Maps
Адлия вазирининг буйруғи билан нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, қуйидаги хизматлар учун комиссия тўловлари миқдори оширилди:
- Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш – БҲМ 10 фоизидан 15 фоизигача.
Нотариал тасдиқланган шартномаларни тайёрлаш:
- Кўчмас мулкни ўтказиш бўйича – БҲМ 20 фоизидан 30 фоизигача;
- гаров (ипотека) ва лизинг (жисмоний шахслар учун ёки бир томони жисмоний шахс бўлса) – БҲМ 15 фоизидан 25 фоизигача.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2025 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

09:18 / 19.05.2025
Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди

07:59 / 30.04.2025
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди

21:16 / 29.04.2025
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади

23:28 / 10.03.2025