Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фахрий донорлар учун пул мукофоти 3 бараварга оширилади
Сенатнинг ялпи мажлисида “Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Қонун билан бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахс учун бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 15 баравари этиб мустаҳкамланмоқда (муқаддам БҲМнинг 5 баравари миқдорида бўлган).
Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган донорларга ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилиши белгилаб қўйилмоқда.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатлари доирасида аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, уни кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш каби вазифалар юклатилмоқда.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
15:29 / 03.03.2025
Австралияда 2,4 млн чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолган донор вафот этди
13:12 / 03.03.2025
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди
10:11 / 24.02.2025
Туркиядаги ўзбекистонликлар катта пул ваъда қилаётган жиноий гуруҳлар ҳақида огоҳлантирилди
08:40 / 23.01.2025