Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат билан институтнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди. У давлат дастурларини, шу жумладан аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш, ҳудудлар кесимида иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва бошқалар билан шуғулланади.
Шунингдек, қарор билан Институт ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
- Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш мақсадлари;
- Жамғарма фаолиятини бошқариш ва маблағлардан фойдаланиш ҳисобини юритиш тартиби.
Жамғармани молиялаштириш манбалари:
- Давлат бюджетидан ҳар йили Институтнинг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 40 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар;
- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
11:29 / 28.04.2025
Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланди
12:20 / 01.04.2025
Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади
19:04 / 17.10.2024
ХВЖ глобал давлат қарзининг юқори даражасидан хавотирда
18:15 / 17.10.2024