Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд ҳукумати мамлакатга келувчи барча сайёҳлар учун солиқ жорий этади
Солиқ миқдори катта бўлмагани боис у сайёҳлар оқимига салбий таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда.
Таиландда 2025 йил охиридан бошлаб мамлакатга ташриф буюрадиган чет эллик сайёҳлардан 300 бат (8,8 АҚШ доллари) миқдорида солиқ ундирилади. Бу ҳақда Таиланд туризм ва спорт вазири Соравонг Тентхонг маълум қилди.
Унинг айтишича, солиқ мамлакатга ҳаво йўли орқали келадиган барча сайёҳлардан ундирилади. Қуруқлик ёки сув йўли орқали ташриф буюрадиган сайёҳлар ҳам солиқ тўлайди, аммо бир марта тўловни амалга оширганларидан сўнг мамлакатга бир неча бор киришлари мумкин бўлади.
Вазир солиқнинг жорий этилиши чет эллик сайёҳлар оқимига таъсир кўрсатмайди деб ҳисобламоқда, чунки белгиланган сумма у қадар катта эмас. Унинг сўзларига кўра, солиқдан тушган маблағлар сайёҳлар ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилишга йўналтирилади — шу орқали улар мамлакатда янада хавфсиз ҳордиқ чиқаришлари мумкин бўлади.
Таиланд ҳукумати мамлакатга келувчи сайёҳларни солиққа тортиш имкониятини коронавирус пандемиясидан олдин муҳокама қилишни бошлаган эди, аммо COVID режаларга халақит берди. Хусусий сайёҳлик бизнеслар янги солиққа қарши чиқмоқда, уларнинг ҳисоблашича, солиқнинг жорий этилиши сайёҳлик оқимининг ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мавзуга оид
20:05 / 05.05.2025
Хитойда кучли шамол сайёҳлик кемаларини ағдариб юборди. 10 киши ҳалок бўлди
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025