Тошкентда автобус дарахтга бориб урилди
Автобуснинг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб юзага келган ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 феврал куни Мирзо Улуғбек туманидаги Зиёлилар кўчасида 50-сонли шаҳар автобуси дарахтга бориб урилган. Бунга жамоат транспорт воситасининг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган.
Воқеа жойига тезкор равишда қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб борган. Маълумотларга кўра, бир киши жароҳат олган, ҳозирда унинг аҳволи аниқланмоқда.
«Ваколатли органлар томонидан ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ўтказилмоқда. Вазиятни ўрганиш якунларига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда BYD ва автобус ўзаро тўқнашгани, Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида 22 киши жароҳатлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

20:16 / 05.05.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди

16:57 / 05.05.2025
Тошкентда хавфли рецидивист одамларни қарийб 20 млрд сўмга чув туширди

16:10 / 05.05.2025