Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чинозда йигит ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун уйда сақлади
Қотиллик сабаблари маълум эмас.
Тошкент вилояти, Чиноз туманида эркак ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун давомида уйда сақлади. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, ҳодиса 14 февраль куни содир бўлган. 26 ёшли эркак дўстларига телефон қилиб, ўз опасини ўлдиргани ҳақида айтган. Дўстлари ҳазиллашяпти, деб ўйлаб, унинг уйига борган. Шунда 30 ёшли аёлнинг жасади топилган.
Аниқланишича, мурда бир ҳафта уйнинг балконида сақланган. Эркак уни гиламга ўраб қўйган.
Қотиллик сабаблари маълум эмас.
Қўшниларнинг сўзларига кўра, оила яхши хулқли бўлган. Эридан ажрашган марҳум аёл 2 фарзанди билан ажрашиб, онаси ва укаси билан бирга яшаган.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025