Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади
“Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади:
🔹қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат (ҳуқуқ);
🔹умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома).
Бунда танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди.
2025 йил 1 апрелдан эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:
▪️ конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
▪️ табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
10:21 / 22.04.2025