Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Лондонда Украина хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилдим
Украина президенти Европа саммитида ҳамкорлар билан Украина бўйича «хавфсизлик кафолатлари ва адолатли тинчлик шартлари»ни муҳокама қилганини айтди. «Биз яқин келажакда бир қатор муҳим учрашувлар ва қарорлар тайёрлаяпмиз», — дея қўшимча қилди у.
Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Володимир Зеленский Европа саммитида ҳамкорлари билан Украина бўйича «хавфсизлик кафолатлари ва адолатли тинчлик шартлари»ни муҳокама қилганини айтди. Зеленский тегишли хабарни 2 март, якшанба куни ўзининг Telegram-каналида жойлаштирди.
«Биз яқин келажакда бир қатор муҳим учрашувлар ва қарорлар тайёрлаяпмиз», — деди у.
АҚШ билан ҳамкорлик учун асос тайёрлаш
«Биз барчамиз Европада чинакам тинчлик ва кафолатланган хавфсизлик йўлида Америка билан ҳамкорлик қилиш учун ишончли асос яратиш бўйича бирга ишлаяпмиз», — дея қўшимча қилди Украина раҳбари.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, «Европа бирлиги жуда юқори даражада, бу узоқ вақтдан бери кузатилмаган».
Айни пайтда Болтиқбўйи мамлакатлари саммитга таклиф қилинмаган. Улар буни ҳеч қандай тарзда очиқ танқид қилишмади. Бироқ, Литва президенти маслаҳатчиси Аста Скаисгирйте-Ляушкене «бизни Лондонга таклиф қилишмаганидан норозимиз» деб айтди, дея хабар беради AP агентлиги.
«Украинада барқарор ва кафолатланган тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун барча дўстларимиз ва ҳамкорларимиздан миннатдорман», — дея хулоса қилди Володимир Зеленский.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025