Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди
Ўсмирнинг қуролланганини пайқаган йўловчилар уни полицияга тутиб берди.
Австралияда 17 ёшли ўсмир ов милтиғи ва ўқ-дорилар билан самолёт бортига яширинча чиқиб олди, деб хабар бермоқда The Guardian.
Воқеа 6 март куни Мелбурнда содир бўлган. Қуролланган ўсмир аэропорт ходимининг ёруғлик қайтарувчи кийимини кийиб олиб, тўсиқнинг туйнугидан учиш-қўниш йўлагига ўтган. Шундан сўнг у Сиднейга учиши керак бўлган самолётга чиқиб олган.
Самолётда 160 нафар йўловчи бор эди. Йигит қуролини яширишга уринмаган ҳам — одамлар унинг қуролланганини дарҳол пайқади. Уч киши ўсмирни ушлаб, полицияга хабар берди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари австралияликни ҳибсга олди. Ҳеч ким жароҳат олмади.
Аэропорт яқинида йигитнинг машинаси топилди. Илгари ўсмир ҳеч қандай жиноят бўйича жавобгарликка тортилмаган. Унинг террористик гуруҳлар билан алоқаси бор-йўқлиги ҳам номаълум. Ўсмирга нисбатан ҳали айблов эълон қилинмади.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
13:37 / 17.05.2025
Украина хориждан қурол харидларида 770 млн йўқотди
18:28 / 15.05.2025
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади
17:17 / 14.05.2025