Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди
Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди, деб хабар бермоқда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 28-уй манзилида олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатди.
Даъво аризаси Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон амалий санъат музейига таҳдид солаётган қонунбузарликлар сабабли киритилди.
Музей муҳим маданий мерос объекти ва Тошкент модернизмининг диққатга молик намунаси ҳисобланади. Шу сингари масканларни муҳофаза қилиш нафақат тарихни, балки шаҳарнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш учун ҳам муҳим экани таъкидланди.
Мавзуга оид
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
18:50 / 22.05.2025