Жамият | 23:20 / 11.03.2025
3051
1 дақиқада ўқилади

Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: ФВВ

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси юк ташувчи транспорт воситасида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 11 март куни соат 18:40 ларда Тошкент—Водий А-373 автомобил йўлининг 91 километрида ҳаракатланиб кетаётган юк ташувчи транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Kun.uz обуначиларидан бири мазкур юк машинаси ёнаётгани тасвирланган видеони юборган эди.

Ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига соат 18:50 да этиб борган ва у соат 19:07 да тўлиқ ўчирилган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», — дейилади хабарда.

Бир неча кун олдин Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида Зил-130 русумли юк автомобилида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид