Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББга кўра, аёл ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат тартибини бузган. Унга нисбатан майда безорилик, тиланчилик қилиш ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Аёлга куч ишлатган ходимларнинг ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Фото: ИИББ
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ёш болалари билан тиланчилик қилган аёл мажбуран ИИБ биносига олиб келингани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, муқаддам бир неча бор судланган 36 ёшли фуқаро X.A. ўзининг 3, 5 ва 10 ёшли фарзандларидан фойдаланиб, уларнинг соғлом ҳаёт кечириши, таълимга жалб қилинишини таъминламасдан, тиланчилик билан шуғуллангани аниқланган.
Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБга таклиф қилган. Бироқ фуқаро ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузган.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 188−3-моддаси (тиланчилик қилиш) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Уч нафар вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, видеолавҳада акс этган ҳолатда ходимларнинг ҳаракатига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.
Мавзуга оид

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

21:27 / 12.03.2025
Тошкентда ҳаво тозалигини назорат қилувчи иккита станция ўрнатилди

16:46 / 12.03.2025
Тошкентдаги кўпқаватли уйда одамлар лифтда қамалиб қолди

08:02 / 12.03.2025