Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда пайшанба кунигача ҳаво жуда илиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +7…+12, кундуз кунлари +22…+25 даража, баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.
Фото: Kun.uz
17–20 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +22…+25 даража, баъзи жойларда +27…+30 даражагача бўлади.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +9…+12 даража, кундуз кунлари +22…+27 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025