Уммон Ўзбекистон таълим соҳасига грант ажратиш имконини ўрганяпти
Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги олий таълим соҳасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилади.

Фото: Дунё
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Уммон олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазири Раҳма бинт Иброҳим ал-Махруқий билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Уммон Олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, вазирликлар ўртасида англашув меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш, делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки мамлакат олий таълим муассасалари олимлари иштирокида илмий тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон таълим соҳасига грант ажратиш имкониятларига эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

13:41 / 28.03.2025
Арманистон ва Уммонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди

20:50 / 25.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси

20:38 / 20.03.2025
Трамп таълим вазирлигини ёпмоқда: демократлар судга ариза топширди

20:49 / 15.03.2025