Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди
Янги технология ёзиш тезлиги ва хатоларни таҳлил қилади
Россия технология университети олимлари клавиатурада матн териш хусусиятларига қараб фойдаланувчининг шахсини аниқлайдиган тизимни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Naked Science хабар бермоқда.
Янги технология шахснинг ҳарфларни ёзиш тезлиги, босиш динамикаси, хатолар частотаси ва бошқа параметрларни кузатиб боради. Ушбу маълумотлар шаблонлар базаси билан солиштирилади. Агар кўрсаткичлар мос келса, тизим шахсни тасдиқлайди. Клавиатурани босиш услуби ўзгартирилганда, шаблон автоматик равишда янгиланади.
Ишланма муаллифларининг таъкидлашича, янги тизимнинг ишлаб чиқилишига киберхавфсизлик соҳасидаги таҳдидларнинг кучайиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, модулдан ҳар қандай ташкилот: “кичик фирмалардан тортиб йирик корпорацияларгача” фойдаланиши мумкин.
Дастурчилар инсоннинг жисмоний ҳолати унинг ёзиш услубига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишни режалаштирмоқда. Бу тизимнинг аниқлигини ошириш имконини беради, дейилади Naked Science хабарида.
Аввалроқ олимлар об-ҳавони тезроқ ва аниқроқ башорат қиладиган сунъий интеллектни ишлаб чиққанди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:18 / 12.05.2025