Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади
25-27 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа туманлари ва қисман Юнусобод туманида 25-27 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади. Шу сабабли соат 9:00 дан 18:00 гача иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent.
Жумладан:
25 мартда – Мирзо Улуғбек, Яшнобод, ва Юнусобод туманининг бир қисмида (ТошГРЭС микрорайони): Мустақиллик майдони, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Тамарахоним проезди, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, 3-Навниҳол, Ясси, Каландар, Бўз, Сайрам 5-проезд, Сайрам 7-проезд, Чуст, Катта Шархон, Катта Шархон 2-проезд, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик халка йўли, Катта халка йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқ йигит, Озодлик, Феруза, Яланғоч мавзеси, Ташселмаш, Мавлоно Риёзий, 1-Бўз, 2-Бўз кўчалари, ТошГРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент давлат аграр университети ҳудуди.
26 мартда – Чилонзор ва Учтепа туманлари: Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпон ота, Боғибўстон, Кичик халка йўли, Наққошлик, Дўмбробод, 4-й проезд Дўмбробад, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, 1-Қатортол, 2-Қатортол, Ал-Хоразмий, 1-Ал-Хоразмий, 2-Ал-Хоразмий, Катта Хирмонтепа, Шарқ, Гулистон кўчалари Чиланзор мавзеси (5–12, Г9А, 16–20, 24–26, С, 20А кварталлар).
27 мартда – Мирзо-Улугбек тумани: Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчалари, 2-, 3-, 4-, 6-, 7- Қорасув мавзелари.
Қайд қилинишича, синовлар келаси иситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда. Максимал ҳароратдаги синовлар давомида қувурларда шикастланишлар юз бериши, иссиқ сув йўллар ва тротуарларга чиқиб кетиши мумкин.