Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания тарихда илк бор аёлларни ҳарбий хизматга чақириш бошланади
2025 йил 1 июлдан Данияда аёлларни ҳам ҳарбий хизматга чақириш йўлга қўйилади. Агар ўз ихтиёри билан хизмат қиладиган аёллар сони етарли бўлмаса, улар қуръа ташлаш орқали армияга жалб этилади.
Данияда 2025 йил 1 июлдан бошлаб нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади. Ушбу амалиёт режадагидан икки йил олдин бошланмоқда, дейди мамлакат мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсен.
Унинг сўзларига кўра, Копенгаген «мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасидаги ҳозирги вазият» туфайли шу каби қадамни ташлашга мажбур бўлмоқда.
Аёлларни хизматга чақириш ҳарбий хизмат муддатини тўрт ойдан 11 ойга қадар оширишни назарда тутувчи ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади. Эркаклар сингари, агар етарли миқдорда кўнгиллилар тўпланмаса, аёлларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши ҳам йиллик қуръа ташлаш орқали ҳал қилинади.
Данияда аёлларни хизматга чақириш 2027 йилдан бошланиши кутилган эди. Аммо мамлакат ҳукумати жорий йилдан армияда «эркаклар ва аёллар ўртасида тўлиқ тенгликни таъминлаш» учун ислоҳотларни тезлаштиришга қарор қилган.
Шу билан бирга, Дания ўзининг мудофаа харажатларини ҳам оширади. Феврал ойида бош вазир Метте Фредериксен 2025 йилда мамлакат армия эҳтиёжлари учун қўшимча 6,8 миллиард евро сарфлашини маълум қилганди. У «Россиянинг тажовузкор сиёсатини» мамлакат учун асосий таҳдид деб атаган.
Мавзуга оид
23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади
13:20 / 21.05.2025
ОАВ: Уруш бошидан бери Россия армиясидан 49 минг киши қочган бўлиши мумкин
01:15 / 01.05.2025
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
19:42 / 27.04.2025