Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда масжид таҳоратхонасида газ портлади
Жами тўққиз киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Бугун, 31 март куни Андижон вилояти Избоскан туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудидаги масжидда портлаш юз берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, содир бўлган ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши юзасидан Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан вилоят ҳокими, ФВБ масъуллари ҳодиса жойига етиб борган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Вазирликнинг дастлабки маълумотида ҳодиса оқибатида 6 киши тан жароҳати олгани айтилганди. Кейинроқ берилган қўшимча маълумотда жабрланувчилар сони 9 нафарга етгани маълум қилинди.
Уларнинг барчаси шифохонада керакли тиббий ёрдам олмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев ҳам воқеа жойига жўнаб кетган.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишча, портлаш туфайли масжид таҳоратхонаси қулаб тушган.

Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025