Тошкент вилоятида Howo, “ЗИЛ”, Cobalt ва Nexia тўқнашди

Фото: Kun.uz
Оҳангарон туманида 1 апрел куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса тахминан 08:00 ларда А373 “Тошкент—Ўш” автомобил йўлининг 34-километрида юз берган.
Йўл-транспорт ҳодисаси Howo ва “ЗИЛ” юк машиналари ҳамда Cobalt ва Nexia енгил машиналари иштирокида юз берган.
“Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган”, — дейилади идора хабарида.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.
Аввалроқ Kun.uz манбаси мазкур йўл-транспорт ҳодисасида тахминан 9 та машинага зарар етган бўлиши мумкинлиги, шунингдек, қурбонлар ҳам бўлиши эҳтимоли ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди

10:27 / 22.05.2025